Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






13 ёшли қизалоқ селфи олишга уриниб, ўзини отиб қўйди
9.01.2019 16:19,  
3

Россиянинг Митиши шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли қизалоқ селфи қилишга уринаётганда, травматик тўппончадан ўз юзини отиб қўяди. Бу ҳақда Россиянинг Москва вилоятидаги Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси хабар берди. Ҳодиса 5 январь куни шаҳар ташқарисидаги уйда содир бўлган.

Қизалоқ суратга тушишга қарор қилади ва отасининг рухсатисиз унинг травматик тўппончасини ғилофдан чиқаради.

“Ўзининг эҳтиётсизлиги билан қуролнинг тепкисини босади ва тасодифан ўз юзини отиб қўяди”, - дейилган хабарда.

Хабарда келтирилишича, унинг пастки жағи синган.

Ҳозирда дастлабки текширув ўтказилмоқда. Қизалоқнинг отаси қуролни зарур бўлган ҳолда сақламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан