Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади
9.01.2019 18:09,  
20

Ўзбекистонда халқаро мультимодал транспорт-логистика марказининг электрон платформаси яратилади. Тегишли қарор Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан қабул қилинди.  Томонлар ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Университетнинг матбуот хизмати таъкидлашича, лойиҳада юкларни экспорт-импорт қилишда транспортда ташиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни тезкор ва ўрта муддатли режалаштириш, экспорт-импорт юкларни ташишда транспортда ташиш ва омборга жойлаштиришни қулайлаштириш, транспорт харажатларини қисқартириш, келиштириш ҳисобига етказиб бериш ва омбор операцияларининг самарадорлигини ошириш, логистика жараёнини барча иштирокчиларнинг аниқ ҳисоб-китоблар ва оқилона ҳаракатлар ягона электрон платформасини яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Ўзавтотранс» агентлиги ходимлари билан биргаликда университет профессор-ўқитувчилари, талабаларни жалб қилган ҳолда платформадан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар, қисқа муддатли ўқиш, малакавий семинарлар, тренинглар, мастер-классларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан