Қашқадарёда маст эркак танишини уриб-тепиб ўлдириб қўйди

09.01.2019 | Жамият | 2474

Қашқадарёнинг Чироқчи туманида маст эркак танишини уриб ўлдириб қўйди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, воқеа 2019 йил 7 январида содир бўлган. А.Х. маст бўлганда Н.Қ. билан жанжаллашиб кетган. А.Х. Н.Қ.ни уриб-тепиб, танасининг турли жойларига жароҳат етказган. Оқибатда Н.Қ. ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.