Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида аёллар ажрашганлик ҳақида SMS орқали хабардор қилинади
9.01.2019 19:24,  
10

Янги қоида эркакларнинг рафиқаларига хабар бермасдан яширинча никоҳни бузишлари ҳолатларига барҳам бериши керак. Саудия Арабистони ҳукумат эркакларга никоҳлари бузилгани ҳақида аёлларига SMS-хабар орқали маълум қилиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда ВВС хабар қилди.

“Янги чора аёлларнинг ажрашгандан кейин уларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини кафолатлайди. Шунингдек, никоҳ бекор қилинишига қадар берилган ҳар қандай ишончнома нотўғри фойдаланмаслигини кафолатлайди”, - дейди адвокат Нистрин аль-Ҳамди.

Илгари аёллар эрларининг ажрашганлик фактини яширганини сабабли судга шикоят беришларига тўғри келарди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнь ойида Саудия Арабистони тарихида илк бор 10 нафар аёл ҳайдовчилик гувоҳномасини олишганди. Уларга 24 июндан бошлаб расман автомобил бошқариш ҳуқуқи берилганди.

Саудия Арабистонида олдин ҳам аёлларга автомобил ҳайдаш тўғридан-тўғри таъқиқланмаган эди, лекин ҳайдовчилик гувоҳномалари олдин фақат эркакларга берилар эди. Аёл киши автомобил бошқаргани маълум бўлса, унга катта жарима солиниши мумкин эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан