Туркманистонда нон учун яна узун навбатлар пайдо бўлди

10.01.2019 | Жаҳон | 3068

Туркманистон пойтахтида янги йил байрамидан сўнг давлат дўконларида нонга ва банкоматларда пул ечишга яна навбатлар пайдо бўлди.

Туркманистон пойтахтида янги тантаналари якунланиши билан давлат дўконларида нонга ва банкоматларда пул ечишга яна навбатлар пайдо бўлди.

“Лебап ва Мари вилоятларида давлат озиқ-овқат дўконлари олдида одамлар нон учун, қолаверса, банкоматдан нақд пул ечиш учун яна навбатга тўпланишмоқда”, - дейди “Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбири.

Туркманистонда, мана бир йилдан ошиқ вақт ўтдики, ун ва нон танқислиги сезилмоқда. Давлат дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда чегараланган ҳолда ва катта навбатларда сотилмоқда, бозорлар ва хусусий дўконларда нарх-наво тўхтовсиз ошмоқда.

Давлат дўконларида нон ва ун хусусий дўконлардагига нисбатан 5-6 марта арзонга сотилмоқда. Туркманистонда уннинг 1 килограмми давлат томонидан белгиланганидек 2 манат туради (0,55 доллар).