Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Московада Ўзбекистон фуқароси юк машинасида 20 метрлик ўрага қулади
10.01.2019 17:25,  
3

Москванинг "Сколково" инновацион маркази ҳудудида КамАЗ автомобили қазиб қўйилган чуқурлиги 20 метрлик ўрага қулади.

Москва ОАВлари маълумотларига кўра, юк машинаси катта тезликда темир тўсиққа келиб урилган ва чуқурга қулаган.

Икки киши: юк машинасини бошқарган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси ва бир йўловчи авария қурбони бўлганликлари хабар қилинмоқда.

Россияда мигрантларнинг бахтсих ҳдисаларга учрашлари ҳақидаги хабарлар матбуотда эълон қилиб борилади.

Хусусан ўтган йил апрель ойида Санкт-Петербургдаги қурилишлардан бирида ўзбекистонлик меҳнат мигранти тепаликдан тушиб кетган эди.

29 яшар ўзбекистонлик қурилаётган уй олдидан топиб олинган. Унда очиқ бош мия жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин жароҳатлари, ички органлар шикастланиши, тос суягининг ёпиқ жароҳати ва чап сон суягининг синиши жароҳатлари борлиги аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан