Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг бадавлат одамнинг рафиқаси ажрашгандан сўнг қанча бойликка эгалик қилади?
10.01.2019 17:27,  
29

Американинг Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос хотини Маккензи Безос ажрашгандан кейин 69 миллиард доллар олиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg.

Шундай қилиб, Маккензи Безос дунёдаги энг бадавлат аёлга айланиши мумкин. Ҳозирда дунёдаги энг бадавлат аёллар рўйхати биринчи поғонасини L`Oreal компанияси асосчисининг невараси Бетанкур Майерс эгаллаб келмоқда. Унинг бойлиги 45,6 миллиард долларга баҳоланади.

Безослар ажрашиш ҳақида Twitter саҳифасида маълум қилишди. Улар молу-мулкни қандай бўлишларини айтишмаганди. Лекин ҳуқуқшинослар фикрича, бойлик тенг-баравар бўлинади.

Bloomberg Безоснинг бойлигини 137 миллиард долларга баҳолади. Forbes журналига кўра эса, Amazon компанияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг энг бадавлат одами ажрашаётгани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан