Павел Дуров Telegram компаниясини тугатишга қарор қилди

11.01.2019 | Технологиялар | 4145

Telegram мессенжерини ишлаб чиққан Павел Дуров Telegram Messenger LLP компаниясини тугатишга қарор қилди ва бу ҳақда ариза топширди.

Мазкур ариза Буюк Британия юридик шахслари реестрида эълон қилинган.

Дуров аризани 2018 йил 19 декабрь куни имзоланган, реестр сайтида эса 2019 йил 4 январда пайдо бўлди.

Фақат мессенжер рўйхатга олинган юридик тузилмалардан бири тугатилиши мумкин.  Ушбу қарор сабаблари маълум қилинмаган. Лекин мутахассисларнинг фикрича, компаниянинг тугатилиши Дуров бизнеси тузилмасининг ўзгартирилиши мумкинлиги ва бўлиб ўтадиган Brexit билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрел куни Роскомнадзор  ФХХга шифрлаш калитларини бермаган  Telegram мессенжерини Россия ҳудудида блоклаб қўйишни талаба қилган эди.  Телеграм асосчиси Павел Дуров эса шифрлаш калитлари доимо ўзгариб туриши туфайли уни ҳукуматга тақдим этишнинг иложи йўқ деган эди.