Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг изсиз йўқолган қиз тирик топилди
11.01.2019 16:19,  
15

АҚШнинг Висконсин штатида бундан уч ой олдин ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар қилди.

Қизнинг ота-онасини 15 октябрь куни Баррон шаҳридаги уйларида отиб ташланган ҳолда топишади. Қизнинг ўзи изсиз йўқолади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган маълумотларига кўра, 10 январь куни қиз Дуглас округида, ўз уйидан 100 километр нарида топилган.

Худди ўша куни полиция тергов доирасида бир кишини ҳибсга олган. Қўлга олинган шахснинг нимада гумон қилинаётгани ҳозирча маълум эмас. ​​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан