Сурхондарёда Туркманистондан келган юк поездидан портловчи модда топилди

11.01.2019 | Жамият | 3127

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистондан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди.

Аниқланишича, вагонлардан бирининг кўз илғамас жойига қизғиш рангли “Тротиловая шашка вес 200 грамм” номли портловчи модда ва унинг бир дона детонатори устомонлик билан жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилади ЎзА.