Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда
11.01.2019 18:09,  
6

Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, деб ёзади Президент Матбуот хизмати.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юрт равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган Самарқанд аҳлига чуқур ҳурматини билдириб, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, халқ ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда ҳам кўп ишлар қилинаётганини таъкидлади.

Жумладан, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида йигирма тўққизта қишлоқ, тўртта маҳаллада қарийб 200 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўтган йили 1 минг 500 квартирали 36 та кўп қаватли уй, 2 минг 349 та арзон уй-жой барпо этилиб, эгаларига топширилган. Олтмишга яқин давлат болалар боғчаси қурилиб, 356 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган. Соғлиқни сақлаш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, коммунал тармоқларни реконструкция қилиш бўйича ҳам аниқ манзилли ишлар бажарилган.

Давлат раҳбари Германиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, Самарқандда «рақамли иқтисодиёт» учун кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

Айни пайтда Президент вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестициялар жалб этишни фаоллаштириш бўйича галдаги вазифаларни кўрсатиб ўтмоқда. Сессияда Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан