Ўзбекистон ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берди

12.01.2019 | Ўзбекистон | 4109

Ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди. Бу ҳақда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент Фармонида айтилган, деб хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Ҳужжатда Ўзбекистонда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан: 

- юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

- жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

- хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;

- жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;

Таъкидланишича, хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.