Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Парижда юз берган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди
13.01.2019 00:30,  
5

Париж марказий кўчасида новвойхонада содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 50 га яқин киши жароҳатланди.

Портлаш бугун маҳаллий вақт соат 9-00 да Парижнинг Тревиз кўчасида содир бўлди. Портлашдан сўнг бинога ёнғин тушди. Қўшни уйларда ойналар синиб кетди.

Испания ТИВ маълумотига кўра, бир нафар испаниялик аёл ҳалок бўлди.

“Афсуски, жабрланган Испания фуқароси ҳалок бўлди”, - деб тасдиқлади Испания ТИВдаги манбаа. Бундан аввал, бу аёл оғир жароҳат олганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, яна бир испаниялик жабрланган, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Франция Ички ишлар вазири Кристоф Кастанернинг маълумотларига асосланган ҳолда BFMTV канали хабар қилишича, ҳалок бўлганлар ичида икки нафар ёнғин ўчириш ходимлари бор. 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш маиший газ сизиб чиқиши сабабли бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан