Катта Фарғона каналида эр-хотин машина билан бирга чўкиб кетди

13.01.2019 | Ўзбекистон | 3429

Жорий йилнинг 12 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида фуқаро Ю.Х. «Тико» русумли автомобил бошқарувини йўқотиб, «Катта Фарғона» каналига тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса натижасида Ю.Х. рафиқаси М.Э. билан сувдан чиқа олмай, чўкиб кетган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.