Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan автомобиллари ҚҚСдан озод қилинади
14.01.2019 19:08,  
11

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар 2019 йилда ҚҚСдан озод қилинади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Мақолада айтилишига кўра, GM Uzbekistan томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар 20 фоиз миқдорида  қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Шунингдек автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам ҚҚСдан озод қилинади.

Ушбу тартиб Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил охирида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси бюджетининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари ва 2020-2021 йилги бюджет йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун акциз солиғи ҳам 5 фоиздан 3 фоизгача туширилади.

Маълумот учун, 2018 йилда Асака шаҳрида жойлашган GM Uzbekistan заводи 220 минг дона автомобил ишлаб чиқарди. Шунингдек, автомобил ишлаб чиқариш харажатларини 10-16 фоизга камайтиришга муваффақ бўлинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан