АҚШнинг Global Petrol Prices нашри эълон қилган бензин нархи арзон 150 мамлакат рейтингида Ўзбекистон 18-ўринни эгаллади.
Унга кўра, энг арзон бензин Венесуэлада — бир литри 1 сент. Кейинги ўринларда Судан ($0,13), Эрон ($0,29), Қувайт ($0,34), Жазоир ($0,35) ва Нигерия ($0,41) қайд этилган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Туркманистон ($0,43) 7-ўрин, Қозоғистон ($0,48) 12-ўрин, Ўзбекистон ($0,54) 18-ўрин, Қирғизистон ($0,67) 23-ўринни эгаллади.
Россияда бензин нархи $0,68, 26-ўрин.
Рейтингга киритилган мамлакатлар ўртасидаги энг юқори нарх Гонконг ($2,04) ва Монакода ($1,98) кузатилган.