Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк пластик карталардан қанча нақд пул ечиб олинганлиги ҳақида маълумот берди
15.01.2019 19:23,  
37

Ўтган 2018 йилда банк карталаридан ечиб олинаётган нақд пул ҳажми 4 баравар ошди, деб хабар қилмоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Марказий банк ҳисоботида келтирилишига кўра, 2018 йилда банк карталаридан ечилган жами пуллар ҳажми 2017 йилга нисбатан 4 баробарга ошиб, 12,29 трлн. сўмни ташкил этган.

Айнан банкоматлар орқали ечиб олинган пуллар ҳажмида тўхталадиган бўлсак, 2017 йилда фақат 98 миллиард сўм банкоматлар орқали ечиб олинган эди. 2018 йилда эса банкоматлар орқали – 4,9 триллион сўм олинган. Бу 50 баравар кўп дегани.

Айтиш жоизки ўтган йил давомида республикада пластик карталар орқали ҳисоб-китоб қилиш ва банкоматлар ўрнатиш жараёни жадал олиб борилди.

2018 йилда банк карталаридан ечилган пуллар

МБ ҳисоботига кўра, бугунги кунда муомалада бўлган пластик карталар сони бўйича қуйидаги банклар етакчилик қилмоқда: Халқ банки -3,4 млн, “Агробанк”– 2,4 млн, Миллий банк – 2 млн, Асака банк – 1,8 млн ва Ипотека банк – 1,4 млн дона.

Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича етакчи банклар эса қуйидагилар: Капитал банк – 2650 та, Агробанк – 617 та, Ҳамкорбанк – 605та, ИнвестФинанс банк – 521та ва  Миллий банк – 439та.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан