Олий Мажлис Сенати янги 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

16.01.2019 | Ўзбекистон | 4219

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.

Йирик номиналдаги банкнот Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.