Декабр ойида Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилмаганлиги маълум бўлди

16.01.2019 | Технологиялар | 3232

Ирландиянинг “Ookla” компаниясига қарашли Speedtest.net сайти декабр ойи якунлари бўйича дунёдаги симсиз ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган рейтингни эълон қилди.

Рейтинг натижаларига кўра декабр ойида Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилмаган, деб ёзади Spot.uz.

alt

Ўзбекистон декабр ойидаги мобил интернет тезлиги бўйича (9,97 Мбит / с) уч поғона пастлаб 111, симли тезлик (10,11 Мбит / с) бўйича эса уч поғона юқорилаб 108-ўринни эгаллади.

Исландия рейтингда мобил интернет тезлиги бўйича (72,77 Мбит/с), Сингапур эса симли тезлик (190,94 Мбит/с) бўйича етакчиликни сақлаб қолди.