Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда фуқаро дўстининг жасадини ўзга сайёраликлар ташлаб кетганини маълум қилди
16.01.2019 20:12,  
2

Россиянинг Омск шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига танишининг жасадини унга ўзга сайёраликлар ташлаб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда Россиянинг минтақадаги Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тергов ҳаракатлари натижасида жиноят содир этишда ўлган шахснинг 63 ёшли таниши алоқадор эканлиги аниқланди. У терговчиларга жасадни квартирага ўзга сайёраликлар ташлаб кетишганини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Аммо дастлабки тергов маълумотларига кўра, хонадон эгаси зиёфат чоғида танишини бир неча марта пичоқлаган. Оқибатда олинган жароҳат туфайли жабрдида вафот этган.

Мазкур жиноят юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Гумон қилинувчига нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Ҳозирда жиноятнинг сабаб ва ҳолатлари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан