Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўз қизини турли қийноқларга солган шафқатсиз она озодликдан маҳрум этилди
16.01.2019 20:26,  
1

Ўзбекистонлик 26 ёшли Латофат Умарова (исм-шарифлар ўзгартирилган) етти ёшли қизини турли қийноқларга солганлиги учун саккиз ойга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади Repost.

Латофат кичкина Луизага тенгдошлари билан ўйнаш учун кўчага чиқишга рухсат бермаган, ундан соатлаб ухлашни талаб қилган. Қизалоқ ухлай олмаганда эса уни шафқатсизлик билан калтаклаган. Зажигалка билан қизча оёғини куйдириш, қўлини лезвие билан тилиш, куйган оёғига туз сепиш, қизнинг қўлларини боғлаб қўйиш кабилар ана шундай жазолаш турларига кирган.

Латофат Умарова 18 ёшда отаси билан уршиб қолиб, уйини тарк этган. Шундан сўнг унинг ҳаёти издан чиққан. Аёл вақт ўтиши билан ҳаётий муаммоларида кичкина қизини айблай бошлаган ва ундан қутулишга ҳаракат қилган. Уни икки марта ўзга аёлларга топширган, бироқ улар қизни онасига қайтариб берган.

Судда айбланувчи Латофатнинг айби исботланди. Бироқ судья жиноятнинг енгиллаштирувчи ҳолатлари ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, аёлни саккиз ойга озодликдан маҳрум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан