Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 30 мингдан зиёд оила ажрашишга ариза бергани маълум бўлди
17.01.2019 11:56,  
26

Тошкент шаҳрида "Ўзбекистонда хотин-қизлар ва оила муаммолари: ижтимоий ёрдам, ишонч ва мақсадли ечимлар" мавзусида Халқаро Пресс-клуб сессияси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбаева аёллар дуч келаётган муаммоларни санаб ўтди, шунингдек, мамлакат бўйича ажримлар сони ва ушбу масала ечимлари хусусида тўхталди.

Норбоеванинг сўзларига кўра, бугун республикада оила институтини сақлаб қолишга йўналтирилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, 30 мингдан ортиқ оила ажрашиш ёқасида турибди.

"Шунча амалга оширган кенг кўламли ишларимизга қарамай, биз ажримлар сонини қисқартиришга муваффақ бўлмадик". - деди Норбоева.

Ушбу муносабат билан "Оила маркази" 2019 йилда онлайн-лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳа туфайли ажрашишдан кейин молиявий муаммолари пайдо бўлган аёллар ўз билим-кўникмаларини ошириб, касб эгаллашлари мумкин.

Шунингдек, аёллар қўмитаси Оила кодексига ўзгартишлар вақти келганини маълум қилмоқда. Норбоеванинг сўзларига кўра, мамлакат Оила кодекси ҳам, Меҳнат кодекси ҳам ҳозирги замон талабларига жавоб бермай қўйган.

Мисол учун, кейинги вақтларда хорижда туриб ишончнома орқали ажрашиб кетаётган оилалар сони кўпайган. Бундай амалиётни келгусида бекор қилиш режалаштирилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, оила қуриш ёшини йигитларга ҳам қизларга ҳам бирдек 18 ёш этиб белгилаш кераклигини маълум қилди (ҳозирда никоҳ қуриш ёши йигитлар учун 18 ёш, қизлар учун 17 ёшни ташкил этади).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан