Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Huawei компаниясига нисбатан тергов бошланди
17.01.2019 14:02,  
6

АҚШ Федерал прокуратураси Хитойнинг телекоммуникация жиҳозлари ишлаб чиқарадиган Huawei Technologies Co.га нисбатан терговни бошлади. Компания америкалик ҳамкорларнинг тижорий сирларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси маълум қилди. Нашрнинг маълум қилишича, бу ерда гап Американинг T-Mobile томонидан смартфонларни синовдан ўтказишда қўлланилган жиҳоз ҳақида бормоқда.

Тез орада Huaweiга расмий айблов қўйишга асос бўладиган материаллар кўп, дея хабар беради Reuters. АҚШ Адлия вазирлиги ва Huawei ОАВдаги хабарларни изоҳламади.

Huawei –телекоммуникацион жиҳоз ва мобил телефонлари ишлаб чиқарадиган жаҳондаги энг йирик ишлаб чиқариш компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан аввал АҚШ компанияни давлат фойдаланадиган жиҳозлар етказиб берилиши тақиқланадиган рўйхатга киритган эди. Америка разведкаси Huaweiни Хитой хукумати билан виждонон алоқа қилмасликда гумон қилган. Вашингтоннинг фикрича, компания жиҳозлари ёрдами билан Хитой ҳукумати Пекинга қизиқ бўлган тижорий ва ҳарбий маълумотларни тўплаши мумкин экан.

Huawei инфратузилмаларидан фойдаланишни Австралия ва Янги Зеландия рад қилди. Шунингдек, Япония ҳукумати ҳам Huawei компанияси жиҳозларига давлат буюртмаси берилишини тақиқлади. Декабр ойида Чехия киберхавфсизлик устидан назорат идоралари маҳаллий ҳукуматни Huawei жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Ўтган ҳафтада Польша махсус хизматлари Хитой разведкаси билан хамкорлик қилганликда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олди. Улардан бири Польшада Huawei маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи компания директоридир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан