Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ойда ўсиб чиққан илк ўсимлик нобуд бўлди
17.01.2019 14:30,  
15

Ойнинг орқа томонига қўнган, Хитойнинг “Чанъэ 4” зонди бортида ниш уриб чиққан чигит  нобуд бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, олимлар ўсимликларнинг нобуд бўлишига сабаб Ернинг йўлдошида тун эканлигини ва унда ҳаво ҳарорати - 170 даражагача тушиши мумкинлиги билан тушунтиришган.

Шунингдек, мазкур тажрибада ўсимликлар узоқ умр кўриши кўзда тутилмаганлигини таъкидланган.

Ойга чигитдан (пахта уруғи) ташқари, рапс (карам тури), картошка ва мойли ўсимликлар уруғлари етказилганди, бироқ уларнинг бирортаси кўкариб чиқмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Чанъэ-4” космик қурилмасида Ойга олиб чиқилган пахта уруғлари ниш уриб чиққани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан