Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди
17.01.2019 15:46,  
4

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 18 январь куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган “Жўшқин Гужарат” саммити минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири ҳисобланади.

Ҳиндистон фармацевтика саноати маркази бўлган Гужаратда дунёдаги энг илғор компаниялар фаолият юритади. Саммит доирасида улар билан мамлакатимиз компаниялари ва ҳудудлари ўртасида савдо ва бизнесни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан