Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда энг узун исмли йигит топилди
17.01.2019 19:24,  
27

Ўш вилояти Кара-кулжа туманининг Кенеш қишлоғида истиқомат қилувчи 18 ёшли йигитнинг исми 17 та ҳарфдан ташкил топган. Бу ҳақда Turmush агентлиги хабар қилди.

Йигитнинг исми Ибраҳимхалилуллоҳ Жаныбек уулу. Ҳозир у Ўшда таҳсил олади. Қариндошларининг сўзларига кўра, унинг исми Иброҳим пайғамбар шарафига қўйилган. Йигитнинг ўзи тўлиқ исмини 16 ёшга тўлиб, паспорт олмагунча билмаган.  

Айни вақтда Ибраҳимхалилуллоҳ Қирғизистондаги энг узун исмли инсони.

“Шу пайтгача мени Ибраҳим деб аташарди. Менинг шундай узун исмим борлигини шахсимни тасдиқловчи ҳужжат олаётганимда билганман. Ҳайратланганимни яширмайман. Шу пайтгача унча қизиқиб кўрмагандим. Аввалига, албатта, бироз уялардим, ҳозир эса ғурурланаман”, - дейди Ибраҳим.

У бирор жойда ҳужжат олмоқчи бўлса, ундан исмини қандай тўғри ёзилишини қайта-қайта сўрашларини ҳикоя қилади. Отаси эса ўғлининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олаётганда, унинг исмини ўзи ёзиб қўйишига тўғри келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан