Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоаси Японияга ютқазди. Плей-оффда Австралия билан ўйнаймиз
17.01.2019 20:40,  
8

17 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаси «F» гуруҳида 3-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сўнгги турда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа фаворитлардан бири Япония термасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Элдор Шомуродов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва икки нафар футболчини алдаб, ўнг оёғи билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу Элдорнинг мусобақадаги 4-голи бўлди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, Ёшинори Муто Сеи Муроя узатмасини боши билан Игнатий Нестеров дарвозасига киритди (1:1).

2-бўлимнинг 58-дақиқасида Цукаса Шиотани узоқ масофадан кучли зарб билан дарвозани ишғол қилди (2:1).

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ баҳсларини 2-ўринда тугаллади. Энди Ўзбекистон термаси мусобақанинг 1/8 финалида Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 21 январь куни бўлиб ўтади.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Уммон термаси Туркманистон терма жамоаси билан беллашди.

1-бўлимнинг 20-дақиқасида Ал-Maxажирий Аҳмад Муборак ҳисобни очган бўлса (1:0), 41-дақиқага келиб Алтимурод Аннадурдиев ҳисобни тенглаштирди (1:1).

84-дақиқада Муҳсин ал-Ҳассаний арабларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида (90) Муҳаммад ал-Мусаламий жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан