Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил ўртасига қадар Тошкент метросининг барча бекатларида Wi-Fi ишга туширилади
18.01.2019 00:26,  
8

Metrotelecom қайд қилинган алоқа оператори йил ўртасигача Тошкент метрополитенининг барча станциясида Wi-Fi тармоғини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 17 январда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Independent telecom innovations компанияси вакили маълум қилди.

Ҳозирда «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» ва номи айтилмаган яна бир станцияда синов режимида тармоққа уланиш мумкин. Тиғиз вақтларда, компания маълумотларига кўра, тармоққа 500 нафаргача кишининг уланиши кузатилмоқда.

Ҳозирча метрополитен йўловчилари фақат Metrotelecom медиапорталига улана олаяпти. Бу ерда видеоклиплар, мусиқалар, китоблар ва таълимий материалларни кўриш, тинглаш ва юклаб олиш мумкин.

Компания вакилининг қайд этишича, келажакда метро йўловчилари tas-ix ва интернетга улана олади. Ҳозирда ҳуқуқий ва технологик масалаларни ҳал этиш устида иш олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан