Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чемпион спортчилар эндиликда имтиҳонсиз мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин
18.01.2019 13:09,  
42

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ эндиликда олимпия ва паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларига тегишли спорт федерацияларининг (уюшмалар) тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер сифатида ишлашлари учун тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома берилади. Бунда, чемпионлар аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтказилмайди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер-инструктор сифатида ишлаш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома берилади.

Рухсатнома олиш учун умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмайди.

Маълумот учун: Шу пайтгача, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Ўзбекистоннинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчилари тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсатнома эга бўлишлари учун 3 ва 6 ойлик махсус ўқув курсларини тамомлашлари керак эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан