Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда 70 ёшли аёл тергов изоляторда ўз жонига қасд қилишга уринди
19.01.2019 13:51,  
11

Тожикистон шимолидаги Айний туманида истиқомат қилувчи етмиш ёшли аёл маҳаллий тергов изоляторида ўз жонига қасд қилишга уринди. Истад Қурбонова ер участкасини ўз билганича эгаллаб олиш ва бу ерда қонунга зид равишда иншоат қуриш айби билан ушланган эди. Бу ҳақида Тожик ОАВ хабар бермоқда.

Аёлнинг таъкидлашича, мазкур ер участкасини 80 йиллларда қонуний асосда олган. Ҳуқуқ тартибот идораларининг вакиллари Истад Қурбонова ўзининг устига қайноқ сув қуйганидан кейин туман шифохонасига ётқизилганини маълум қилишди.

Адвокат Дилбарой Мирзофотированинг таъкидлашича, ўз ҳимояси остидаги аёл ўзига ўт қўймоқчи бўлган. Бу версияни Истад Қурбонованинг ўғли Парвиз Бобоев ҳам тасдиқламоқда. «Онамни СИЗОдан шифохонага олиб келишганида, унинг чап елкасида ёнмай қолган матонинг бир парчасиникўриб қолдик», - дейди 17 январ куни Парвиз Бобоев.

СИЗОда бўлган чоғида аёл қандай қилиб ўзининг устига қайноқ сув қуйгани ёки ўзига ўт қўймоқчи бўлгани ҳозирча аниқ эмас. 70 ёшли Истад Қурбонова «Строительство СТД» корхонаси ҳудудидаги ер участкасини ўз билганича эгаллаб олиш айби билан ой бошларида ушланган эди.

Айний туман прокуратураси терговчиси Беҳруз Абдумажидзоданинг хабар қилишича, аёл ўз билганича эгаллаб олган ер участкасида омбор ва ҳаммом қурган. «У бизнинг сўроққа чақириш борасидаги чақирувномамизни инкор қилиб, терговчилар билан учрашувдан бўйин товлаганидан сўнг ушланди», -дейди Абдумажидзода.

Қурбон ва қариндошларининг айтишича, адвокатнинг талаби билан кекса аёл тергов тугагунига қадар прокуратура томонидан озод қилинган. «Бироқ милиция ходимлари нима учундир, у СИЗОда қолиши керак деб туриб олишди», - дейди Парвиз Бобоев. Унинг сўзларига қараганда, қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекаётган онаси доимий равишда даволаниб туриши керак. «СИЗОда ўз жонига қасд қилишга уриниш – бу унинг милиция ходимлари ҳаракатларига норозиликдир»,- дейди Парвиз.

Истад Курбонова иши бўйича суд жараёни 18 январда бошланади. Қариндошларининг сўзларига қараганда, аёл томонидан омбор ва ҳаммом қурилган ер участкасини у совет даврида олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан