Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия Ўзбекистонга келаётган туристларни огоҳлантирди
20.01.2019 13:55,  
7

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга отланган туристларни бир неча хавфлар ҳақида огоҳлантирди.

“Ўзбекистонда умумий вазият тинч бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё ҳудудида фаолият юритаётган террористлардан эҳтиёт бўлиш керак, айниқса чегарага яқин ҳудудларда”, - дейилган хабарда.

Германия ТИВ хабарида сайёҳлар айниқса Фарғона водийсининг Қирғизистон ва Тожикистон чегарасига яқин ҳудудларида эҳтиёт бўлишлари кераклиги ва ушбу ҳудудларда чегаранинг айрим жойлари ҳалигача миналаштирилган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Ундан ташқари германиялик туристларга тунги вақтларда кўчаларда ёлғиз юрмаслик, имкон қадар гуруҳлар таркибида саёҳат қилиш ҳамда ўз буюмларига эҳтиёт бўлиш тавси этилган.

Шунингдек, гепатита А, кўкйўтал, қизамиқ касалликларига  қарши эмланиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада International SOS ва Control Risks компания томонидан 2019 йилга сайёҳлар учун тавсия қилинган хавфсизлик харитасида, Ўзбекистон хавфсизлик даражаси нисбатан паст кўрсатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан