Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилада
22.01.2019 10:32,  
11

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.

Шу мақсадда эҳтимолий заёмчилар, жумладан Германиянинг Commerzbank банки билан Ўзбекистонга кредит бериш ҳамда Европа кредит суғуртачилари гуруҳи Credendo билан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларни қоплаш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилган.

Музокаралар натижаларига кўра Commerzbank кредит ажратиш учун дастлабки шарт сифатида заёмчи бўлиб иштирок этувчи Ўзбекистон банкининг капиталлашуви камида 80—85 миллион еврони ташкил қилиши кераклигини белгилаган.

Бугунги кунда DSEC Ўзбекистонда «Шакар холдинг» МЧЖ билан фаол иш олиб бормоқда. Имзоланган келишув доирасида Тошкент вилояти ҳудудида DSEC технологиялари бўйича шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади. Ундан 25 миллион доллари Ўзбекистон томонидан, қолган маблағ эса сармоячилар томонидан ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан