Ravon Россияда нечта автомобиль сотгани маълум бўлди

22.01.2019 | Жаҳон | 3376

Европа бизнеси ассоциацияси 2018 йилда Россияда нечта автомобиль сотилгани ва улар қандай брендларга тегишли бўлгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Унда айтилишига кўра, 2018 йилда Россияда жами 1 800 591 дона янги автомобиль сотилган. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 12,8 фоизга кўп.

Россия автомобиль бозорида 2018 йилда энг Муваффақиятли брендлар қуйидагилар бўлди: Lada -  360, Kia – 224, Hyundai – 178, Renault – 137, Volkswagen – 113, Toyota – 108, Skoda – 81, Nissan – 80 минг дона автомобиль сотган.

Фоиз ҳисобида энг катта ўсишга қуйидаги компаниялар эришган Mitsubishi +87 фоиз, Skoda +31 фоиз,  Kia +25 фоиз, Volkswagen +18 фоиз, Lada +16 фоиз,  Toyota +15фоиз.  

Ravon бренди учун турли сабабларга кўра ўтган йил Россияда муваффақиятсиз бўлди деса хато бўлмайди. Компания савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан 66 фоизга тушиб кетган. Сотилган автомобиллар умумий сони 5184 донани ташкил қилган. Ваҳоланки, 2017 йилда компания 15078 дона автомобиль сотган эди.