Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво исийди
23.01.2019 00:02,  
389

Ўзбекистонга тез орада илиқ кунлар қайтади. Ўзгидромет хабарига кўра, республиканинг баъзи ҳудудларида термометр кўрсаткичи -12 даражагача тушгач, энди ҳафта охирига келиб 15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 25-27 январ кунлари кундузи 3-8 даража илиқ, оқшом 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Оқшом ноль градус, кундузи эса 12-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида илиқ об-ҳаво кузатилади: кечаси – ноль градусдан 2 даража совуқ, кундузи - 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати плюс 12-17 даража кўтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси - 0-5 градус, кундузи - 5-8 даража, баъзи жойларда 10 даража илиқ бўлиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати - 3-8 даража, кундузи - 3 -8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан