Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сунъий уруғлантиришга рухсат берилиши мумкин
23.01.2019 12:59,  
28

Ўзбекистон Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари республикада сунъий уруғлантииш технологияларини киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилишди.

Сунъий уруғлантириш ҳақидаги қонун лойиҳаси, Ўзбекистонда илк бор муҳокама қилинмоқда ва у айрим табиий йўл билан фарзанд туғилишида муаммога дуч келаётган оилаларнинг фарзандли бўлишига кўмаклашишга қаратилган.

Депутатлар таклиф қилаётган янги қонун лойиҳасида, Ўзбекистонда замонавий репродуктив технологияларни қўллашни назарда тутган. Хусусан, экстракоопорал уруғлантириш (ЭКО) ҳамда тухумҳужайралар орасидан соғломини танлаб олиш каби ёрдамчи технологияларни қўллашни назарда тутилган.

Ушбу қонун лойиҳаси бир неча сиёсий партия аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Муҳокамалар натижасида унга айрим қўшимча ва ўзгаришлар  киритилган. Шунингдек, ундан баъзи суррогат оналик, эмбрион донорлиги ва турли маънода талқин қилиниши мумкин бўлган айрим бўлимлар ҳам олиб ташланган.

Айни дамда қонун лойиҳаса муҳокама қилиб қўшимча таклиф ва мулоҳазалар билан бойитилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан