Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳмонхоналар «ахлоқсиз мижозлар» устидан ИИБга шикоят қилишлари мумкин бўлади
23.01.2019 18:39,  
189

Ўзбекистонда меҳмонхоналар ахлоқсизлик хатти-ҳаракатда асосли гумон қилган мижозлар устидан ИИБ шикоят қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистонда меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича намунавий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги лойиҳасида айтиб ўтилган.

Шунингдек, меҳмонхоналарга ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этишда гумон қилган меҳмонларга хизмат кўрсатмаслик ҳуқуқи берилиши мумкин.

Аммо ҳужжатда меҳмонхона хизматлари "жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ва никоҳ муносабатларидан, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар" кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган.

Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат остида фуқаролар ўз фикрларини ёзиб қолдиришмоқда. Улар ҳужжатда “асосли гумон қилиш” ва “ғайриахлоқий ҳаракатлар” тушунчаларига изоҳ берилмагани ва ҳар бир меҳмонхона ходими буни ўз хоҳишича талқин қилиши мумкинлигини айтиб ўтишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан