Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда юрак трансплантациясига рухсат берилиши мумкин
23.01.2019 18:43,  
118

Ўзбекистонда яқин келажакда юрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро Пресс Клубнинг Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бағишланган сессиясида айтиб ўтилди.

"Аъзоларни кўчириб ўтказиш - яъни трансплантация тўғрисидаги қонун Олий Мажлис томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган. Ҳозир иккинчи ўқишда муҳокамаси олиб борилаяпти. Бу ерда соҳанинг барча мутахассислари билан бирга халқаро тажриба ҳам ўрганилаяпти. Масалан, инсон аъзосини кўчириб ўтказишда фақат яқин қариндошларга рухсат берилиши керакми ёки бошқа фуқароларга ҳам рухсат бериладими, деган саволлар кўриб чиқилаяпти. Жуфт органлар бўйича фақат қариндошлардан, бошқа органлар бўйича мурдадан олиш масаласи ҳам қонунда кўрилаяпти", - дея тушунтирди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Саттор Раҳматов.

Таъкидланишича, бу қонун қабул қилиниши учун республика донорлар ҳисоби, донор-органни етказиб бериш сингари ташкилий масалалар ҳал этилиши керак, шу боис қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун яна озгина вақт бор.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил феврал ойида академик Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилган эди. 2018-йил давомида марказ томонидан 3та жигар трансплантацияси ва 163 та буйрак трансплантацияси операциялари асоратсиз, муваффақиятли ўтказилган.

Кейинги жигар трансплантацияси февраль ойига режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган ҳужжат бўйича фақатгина яқин қариндошлар ўртасидаги органларни кўчириб ўтказишга рухсат берилган. Бунда фақатгина буйрак ва жигарни (ўнг бўлагини) кўчириб ўтказиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан