Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда юз берган автоҳалокат оқибатида шакар ортилган «КамАЗ» ағдарилиб кетди
23.01.2019 18:45,  
7

Бугун, 23 январь куни Яшнобод туманида Тошкент ҳалқа йўлининг «Водий» кафеси яқинида тахминан 13:00 да «КамАЗ» юк машинаси ва «Жигули» енгил машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«КамАЗ» ҳайдовчиси 28 ёшли Ю. Салоҳиддин ундан олдинда ҳаракатланаётган автомобилларни қувиб ўтишга уриниб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида турган «Жигули»га тўқнашиб кетган. Оқибатда шакар қоплари ортилган «КамАЗ» ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган: ЙТҲ юз берган вақтда «Жигули» автомобилида ҳеч ким бўлмаган, «КамАЗ» ҳайдовчиси ҳам соғ-саломат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан