Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда разведкачиларни тайёрлайдиган янги олийгоҳ ташкил этилди
24.01.2019 14:44,  
43

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига асосан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳада ҳарбий-илмий тадқиқотларни ташкиллаштириш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистондаги биринчи ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади, деди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

Булар, алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ҳаво ҳужумидан мудофаа зенитҳ-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.

Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан