Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон-Қозоғистон чегараси яқинида чегарани бузган инсон отиб ташланди
24.01.2019 15:18,  
5

Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегараси участкасида Қирғизистон томонидан қурол ишлатилган ҳолда 23 январ куни ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат Чегара хизмати маълум қилди.

Хизматнинг хабар беришича, Талас вилоятининг Жайилган деган жойида уч нафар номаълум шахс давлат чегараси орқали Қирғизистондан Қозоғистонга 10-15 та отни қонунга зид равишда олиб ўтмоқчи бўлган. «Ҳодиса жойига чегара наряди етиб келди, ҳамда чегара бузувчиларни ушлаш мақсадида тадбирлар кўрди. Аммо ушлашга уриниш чоғида номаълум шахслар чегарачиларга пичоқ ишлатган ҳолда қаршилик кўрсатди», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида чегарачилар ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узди. ДЧХнинг таъкидлашича, чегара нарядининг огоҳлантиришига қарамай қонун бузувчилари чегарачиларнинг талабига бўйсинмади ва қаршилик кўрсатишда давом этишди, шундан сўнг чегара наряди қонунбузувчиларга қарата ўқ отишга мажбур бўлди, бунинг натижасида чегара бузувчилардан бири жароҳат олди. Икки нафари Қозоғистон худудларига ўтиб, яширинишга муваффақ бўлди.

Ўқдан жароҳат олган шахс вафот этди. У Қозоғистон фуқароси эди. Бу ҳақда Қозоғистон МХҚ чегара хизмати матбуот котиби Қанатбек Султанов маълум қилди.

Унинг айтишича, гумондорларни қидириш ишлари давом этмоқда. Унинг сўзларига қараганда, текширувлар ҳодиса юз берган жой яқинидаги Тараз чегара отрядининг «Жасоркен» заставаси атрофида олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан