Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлган давлатлар бешлигига киритилди
24.01.2019 16:05,  
25

Саёҳатчилар учун мўжалланган Wegoplace интернет хизмати мутахассислари  Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботи натижалари бўйича энг хавфсиз бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Рейтинг маълумотларига кўра, саёҳат учун энг хавфсиз давлат сифатида Сингапур кўрсатилган. Ундан кейинги қаторлардан Норвегия, Исландия ва Финляндия жой олган. Бешинчи поғонада Ўзбекистон кўрсатилган.

Шунингдек, мутахассислар Гонконг, Швейцария, Канада, Индонезия ва Данияда ҳам саёҳат қилиш хавфсиз эканлигини таъкидлашган.

Шу билан бирга, экспертлар энг хавфли давлатлар рўйхатини ҳам тузган. Уларнинг ичида дастлабки қаторларни Венесуэла, Афғонистон ва Жанубий Судан эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ТИВ Ўзбекистонга келаётган сайёҳларни чегарага яқин ҳудудлардаги хавфлардан ҳамда кўча жиноятчилигидан эҳтиёт бўлишга чақиргани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан