Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакили пора олаётган вақтда ушланди

24.01.2019 | Жамият | 2891

Бош прокуратура Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи ушлангани ҳақида хабар берди.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.