Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусободда туну-кун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизмати йўлга қўйилади
25.01.2019 13:19,  
17

Тошкент шаҳрида коммунал хизматлар сифатини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш масалаларига эътибор қаратилади. Хусусан, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини тажриба тариқасида профессионал бошқарув компанияларига ўтказиш лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган.

Туманда 1 минг 212 та кўп қаватли уй бор. Режага кўра, ушбу уйларга хизмат кўрсатиш профессионал бошқарув компанияларига берилади. Бунинг натижасида тизимдаги молиявий ҳолатни соғломлаштириш, муаммоли кредитларни ҳал этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга эришиш кўзда тутилган.

Шундай бўлгач, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳам яхшиланади, туну кун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизмати йўлга қўйилади. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйларнинг ҳолати, одамларнинг розилиги бу тизимга боғлиқ эканини таъкидлаб, ушбу тажрибани шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам татбиқ этиш, соҳага ихтисослашган кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Тошкент шаҳрида замонавий уйлар, меҳмонхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа иншоотлар барпо этиш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, коммунал хизматлар бошқарув марказини ташкил этиш лойиҳалари юзасидан ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан