Тошкентда жарроҳ иш жойида тўсатдан вафот этди

25.01.2019 | Тиббиёт | 4204

24 январь куни Юнусобод туманидаги шаҳар 1-сонли клиник болалар шифохонасининг етакчи жарроҳи А. Ф. иш жойида вафот этди, деб хабар бермоқда «UzNews».

Шифохонанинг етакчи жарроҳи 1966 йилда туғилган А. Ф. иш жойида бўлган вақтида тўсатдан хушини йўқотган.

Шифокорлар ёрдамига қарамай эркак ўзига кела олмай, вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) сабаб бўлган.