Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёдаги пахта цехида кўп миқдорда давлат мулки талон-торож қилинганлиги аниқланди
25.01.2019 20:20,  
13

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган текширишда, вилоятдаги пахта тозалаш корхоналарининг бирида цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. гўёки белгиланган тартибда сақланмаганлиги, сифати бузилганлиги натижасида экиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган 5 турдаги умумий қиймати 214,4 миллион сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилиб, жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматининг телеграмм-канали хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан