Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландияликлар Ўзбекистонда товуқ гўштини қайта ишлаш заводини қуришга ёрдам беради
25.01.2019 20:22,  
33

Нидерландия компанияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида товуқ гўштини қайта ишлаш заводини ишга туришга ёрдам беради, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, куни кеча Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дильёр Хакимов бу масалани Marel Holding BV компания раҳбарияти билан муҳокама қилди.     

Нидерландия томони республикада ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ассортиментини кўпайтириш ва уларни халқаро бозорларга ярим тайёр маҳсулот кўринишидаги етказиб бериш имкониятларини таъминлайдиган қайта ишлаш корхоналарини ташкил этишда иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

Корхонанинг лойиҳа қиймати 10 миллион евро миқдорида баҳоланмоқда.

Marel Holding BV компаниясининг вакиллари февраль ойининг бошида завод қурилиши масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан