Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва йўналишидаги парвозлар жадвали ўзгараётганидан огоҳлантирди​
26.01.2019 15:26,  
29

Россиянинг «Аэрофлот» ҳаво йўллари компанияси парвоз учун ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани туфайли 26-27 январь куни режалаштирилган, деярли, барча рейсларни бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар тарқатган. 

Маълум қилинишича, компания 26 ва 27 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган парвозлар жадвалига тегишли ўзгартишлар киритган. 

«Парвозлар бўйича йўловчиларга қўшимча маълумотлар ахборот ва банд этиш марказида тарқатилади. Рўйхатдан ўтиш учун келган барча йўловчилар компания стандартлари ва федераль авиация қоидалари бўйича барча нарсалар билан таъминланади», – дейилади хабарда. 

Шунингдек, Москвадаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways компанияси ҳам ушбу йўналишдаги парвозлар жадвалини ўзгартирган. 

«Москвада об-ҳавонинг ўзгариши ва шаҳарда тинимсиз қор ёғиши туфайли ушбу йўналиш бўйича парвозлар жадвалини компаниядан билишингиз мумкин. Компания юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди», – дейилади ахборотда. 

Маълумот учун, Uzbekistan Airways компанияси парвозлари жадвали тўғрисида маълумот олиш учун + 998 78 140 02 00 телефон рақами билан боғланиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан