Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаб директори ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборгани маълум қилинди
26.01.2019 22:52,  
6

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-мактаб директори 11-синф ўқувчисини дарсга кеч қолгани учун урган. Бу ҳақда ўсмирнинг онаси вилоят прокуратурасига мурожаатида маълум қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан «Газета.uz»га хабар беришларича, аёл ўз аризасида берилган зарба оқибатида ўғлининг қулоқ пардаси йиртиб юборганини билдирган.

Жарқўрғон туман прокуратураси онанинг аризаси асосида терговолди текширув ҳаракатларини бошлаган. Судга оид тиббий экспертиза ўтказиш белгиланган.

Бош прокуратурадан қўшимча қилишларича, ушбу ҳодиса идора назоратига олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан