Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди
28.01.2019 13:17,  
20

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Паркент туман инспекцияси қарийб 200 та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланганини аниқлади, дея хабар қилди Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Инспекторлар Паркент туманидаги «Қўшчинор» истироҳат боғи ҳудудида 280 туп айлант, қайрағоч, арча ва акация дарахти таг қисмидан кесилганини аниқлади.

Бу ерда спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Ташкилотчиларда Паркент тумани ҳокимиятининг дарахтларни таг қисмидан кесишга ижозат бериш тўғрисидаги 2018 йил 24 ноябрдаги 3128-сонли қарори бўлган. Бироқ унда 82 туп: 35 туп айлант, 15 туп қайроғоч, 10 туп терак, 10 туп акация ва 12 туп арча кўрсатилган.

Шундай қилиб, 198 та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 229,9 млн сўмни ташкил этади.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан