Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

28.01.2019 | Иқтисод | 3241

Марказий банк жорий йилнинг 29 январидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 6.76 сўмга ошиб, 8384.94 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 50.44 сўмга кўтарилиб, 9568.89 сўмни ташкил этди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.